Жиззахдаги «Динамо» спорт комплексида таъмирлаш ишлари жадал давом этмоқда
2026-08-19 18:10:00 / Янгиликлар

Жиззах вилояти ИИБ бошлиғи ИИВ ҳузуридаги «Динамо» жисмоний тарбия ва спорт жамияти Жиззах вилояти кенгаши спорт комплексида олиб борилаётган таъмирлаш ишларини кўздан кечирди.
Мазкур жараёнда объектдаги ишларнинг бориши, таъмирлаш жараёнининг суръати ва сифати, шунингдек, белгиланган вазифаларнинг ижроси таҳлил қилинди. Спорт комплексини замонавий талаблар асосида янгилаш, мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш ва иншоотни сифатли ҳолда фойдаланишга тайёрлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Масъулларга таъмирлаш ишларини белгиланган муддатларда сифатли якунлаш, спорт иншоотини замонавий жиҳозлар билан таъминлаш ҳамда яратилган шароитларни янада яхшилаш бўйича аниқ топшириқлар берилди.
Жиззах вилояти ИИБ Ахборот хизмати


