Қашқадарёда волейбол бўйича «Ички ишлар вазири кубоги» Республика финал босқичига старт берилди
2026-08-19 16:45:00 / Янгиликлар

Қашқадарё вилоятида «Беш ташаббус олимпиадаси» доирасида ёшлар ўртасида волейбол бўйича «Ички ишлар вазири кубоги» Республика финал босқичи бошланди.
Қарши шаҳридаги Кураш маҳорат мактабида ўтказилган тантанали очилиш маросимида Ички ишлар вазири ўринбосари, полковник Диёрбек Сатторов, масъуллар, ҳакамлар, мураббийлар ва спортчилар иштирок этди.
Давлат мадҳияси янграгач, мусобақага расман старт берилди. Шунингдек, Қашқадарё вилояти ИИБ ТВБСО ходимларининг кўргазмали чиқишлари намойиш этилди.
Мусобақалар 18–22 август кунлари давом этади.



