Навоий вилояти ИИБда “Ахборот хавфсизлиги ва медиа-саводхонлик” мавзусида ўқув семинари ташкил этилди
2026-08-18 21:05:00 / Янгиликлар

Навоий вилояти ИИБ ходимларининг замонавий техника ва инновацион технологиялардан фойдаланишдаги билим ва кўникмаларини ошириш мақсадида мунтазам равишда учрашувлар ўтказилиб борилмоқда. Хусусан, навбатдаги учрашув семинар шаклида ташкил этилиб унда мутахассис ходимлар томонидан “Ахборот хавфсизлиги ва медиа-саводхонлик” мавзуси ёритилди. Мавзу доирасида йиғилганларга медиа оламидаги янгиликлар, шунингдек, уларнинг соҳадаги ўрни бўйича зарур маълумотлар етказилди. Бундан ташқари учрашувда фахрий устозлар ҳам иштирок этиб, ёшларни қўллаб-қувватлаш, яратилган имкониятлардан самарали фойдаланиш лозимлиги ҳақида таъкидлади.
Жараёнда бир гуруҳ фахрийлар жамоат тартибини сақлаш, тинчлик осойишталикни таъминлашга, шунингдек ёш-авлодни Ватанга садоқат руҳида тарбиялашда қўшган ҳиссаси учун вазирлик ва ижодий уюшмаларнинг кўкрак нишонлари ва фахрий ёрлиқлари билан тақдирланди.
Навоий вилояти ИИБ ахборот хизмати






