Хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган фуқаролар ва уларнинг оила аъзоларини билан амалга оширилаётган профилактик тадбирлар муҳокама қилинди
2026-08-17 10:40:00 / Янгиликлар

Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати, Миграция ва Персоналлаштириш департаменти ҳамда Тезкор қидирув департаменти томонидан хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган фуқаролар ва уларнинг оила аъзолари билан амалга оширилаётган профилактик тадбирлар самарадорлиги муҳокама қилинди.
Унда меҳнат миграциясига чиқиб кетган фуқароларнинг оила аъзолари билан манзилли профилактик ишларни ташкил этиш, уларнинг ижтимоий-маиший шароитини ўрганиш, мавжуд муаммоларини аниқлаш ва уларни ҳал этишда амалий кўмак кўрсатиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Профилактика инспекторларига ҳар бир оилани индивидуал ўрганиш, мавжуд муаммоларни барвақт аниқлаш, масъул ташкилотлар билан ҳамкорликда уларни ҳал этиш ҳамда оилаларда соғлом маънавий-руҳий муҳитни таъминлашга қаратилган профилактик тадбирларни тизимли равишда давом эттириш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.
Йиғилиш якунида меҳнат миграциясида бўлган фуқаролар ва уларнинг оила аъзоларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича асосий вазифалар белгилаб олинди.
ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Ахборот хизмати



