Ёшлар юрт келажаги. Энг шарафли бурч
2026-08-17 07:45:00 / Янгиликлар

Лейтенант Самандар Ҳожиев вилоят ИИБ ҳузуридаги Қўриқлаш хизмати Маънавий-маърифий ишлар бўлими катта инспектори лавозимида фаолият юритади.
- Ҳар доим хизматга чиққанимизда халқимизнинг ишончи ва юртимиз тинчлиги учун масъул эканимизни чуқур ҳис қиламиз, — дейди лавҳамиз қаҳрамони. — Ана шу юксак ишончни оқлаш, ҳалол ва виждонан хизмат қилиш ҳаётий тамойилимиз ҳисобланади.
Келгусида билим ва тажрибасини янада бойитиш, замонавий технологияларни пухта эгаллашни мақсад қилган Самандарнинг ҳаёт йўли бугунги ёшлар учун муносиб ибратдир. Унинг фикрича, юксак натижаларга эришиш аниқ мақсад, тинимсиз меҳнат ва Ватанга муҳаббатдан бошланади. Зеро, Ватан тараққиётига муносиб ҳисса қўшиш ва халқ ишончини оқлаш ҳар бир ёшнинг энг шарафли бурчидир.
© «Постда» газетаси, Мирзоқул АҲАДОВ
