Қоровул қўшинлари қўмондони 7536-ҳарбий қисмдаги хизмат фаолияти ва жанговар тайёргарлик жараёнларини кўздан кечирди
2026-08-16 10:40:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Қоровул қўшинлари қўмондони полковник Х.А.Батиров 7536-ҳарбий қисмга бориб, шахсий таркибнинг хизмат фаолияти ва жанговар тайёргарлигини кўздан кечирди.
Ташриф давомида қўриқланадиган объектларда фавқулодда вазиятлар содир бўлганда идоралараро ҳамкорликни таъминлашга қаратилган махсус тактик ўқув машғулотларига тайёргарлик ҳолати атрофлича ўрганилди. Қўмондон машғулотларни ташкил этиш, куч ва воситаларни самарали бошқариш ҳамда ахборот алмашинувини йўлга қўйиш юзасидан масъуллар билан мулоқот қилди.
Шу билан бирга, ҳарбий хизматчилар билан юзма-юз суҳбат ўтказилиб, уларнинг қизиқтирган масалалари ва таклифлари тингланди. Хавфсизликни таъминлашда барча масъул тузилмаларнинг биргаликдаги тезкор ҳаракати ҳамда ҳар бир хизматчининг юксак маънавий-руҳий тайёргарлиги ўта муҳим аҳамиятга эга эканлиги тушунтирилди.
Тадбир якунида масъул раҳбарларга ўқув жараёнларини реал ҳолатларга яқинлаштириш ва тайёргарликни янада кучайтириш бўйича аниқ кўрсатмалар берилди






