«Энг яхши ҳудудий ички ишлар органи бошлиғи» республика танлови: иштирок этиш тартиби, босқичлари ва рағбатлантириш мезонлари
2026-08-15 16:20:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 24 августдаги “Ички ишлар органларида энг яхши ходимларни аниқлаш бўйича республика танловини ташкил этиш чора – тадбирлари тўғрисида”ги 539 – сон Қарори талабларига кўра, жорий йилнинг август ойи якунига қадар ҳудудий ички ишлар органлари бошлиқлари ўртасида кўрик – танловнинг ҳудудий босқичи, сентябрь ойи якунига қадар эса республика босқичи ўтказилади.
Ички ишлар органларида энг яхши ходимларни аниқлаш бўйича республика танловининг ташкилий қўмитаси (кейинги ўринларда — ташкилий қўмита) томонидан ҳар йили июнь-июль ойлари давомида танлов ўтказилиши ҳақида ИИВнинг «www.iiv.uz» расмий веб-сайти ва ижтимоий тармоқларида эълон берилади.
Танловда иштирок этиш учун номзодлар ИИВнинг «www.iiv.uz» расмий веб-сайти орқали мазкур Низомнинг 8-бандида назарда тутилган муддат давомида рўйхатдан ўтади.
Танлов ҳар йили 1 августдан 30 сентябрга қадар қуйидаги босқичларда ўтказилади:
ҳудудий саралаш босқичи — август ойида ИИВ марказий аппарати, унинг таркибий ва ҳудудий бўлинмалари ходимлари ўртасида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри миқёсида;
республика финал босқичи — сентябрь ойида ҳудудий саралаш босқичида ғолиб бўлган ходимлар ўртасида республика миқёсида.
«Энг яхши ҳудудий ички ишлар органи бошлиғи» номинацияси бўйича — ҳудудий ички ишлар органи бошлиғи лавозимида хизмат қилаётган ҳамда мазкур лавозимда камида икки йил амалий иш тажрибасига эга раҳбар ходимлар қатнашади.
Танловдан асосий мақсад қуйидагилардан иборат:
ички ишлар органлари ходимлари онги ва қалбида «Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш — олий бурчимиз!» концептуал ғоясини мустаҳкамлаш, уларда ватанпарварлик ва юрт тақдирига дахлдорлик ҳисларини кучайтириш;
юксак билимли ва профессионал касб маҳоратига эга бўлган истеъдодли ёш кадрларни аниқлаш ҳамда раҳбарлик лавозимларига тайинлаш мақсадида истиқболли кадрлар захирасини шакллантириш.
Танловнинг республика босқичи ғолиблари бир ойлик пул таъминотининг 50 фоизи миқдорида, иккинчи ва учинчи ўринларни эгаллаган ходимлар тегишлича бир ойлик пул таъминотининг 20 ва 10 фоизи миқдорида бир йил давомида моддий рағбатлантирилади;
танловнинг республика босқичи ғолиблари ва совриндорлари ҳар йили «25 октябрь — Ички ишлар органлари ходимлари куни» муносабати билан ўтказиладиган асосий байрам тадбирида тантанали равишда эълон қилинади.
