Фуқаролар мурожаатлари эътиборда: Гулистон шаҳрида навбатдаги сайёр қабул ўтказилди
2026-08-15 16:10:00 / Янгиликлар

Гулистон шаҳар «Тараққиёт» маҳалласида Сирдарё вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи, полковник Фаррух Хайдаров томонидан фуқаролар мурожаатларига бағишланган навбатдаги сайёр қабул ўтказилди.
Қабул давомида фуқаролар томонидан ҳудуддаги чиқинди муаммоси, пул маблағларини ундириб бериш, ободонлаштириш ва бошқа ижтимоий-маиший масалалар амалий ёрдам сўралди.
Рўйхатга олинган 12 та мурожаат тегишли мутасаддилар билан биргаликда атрофлича ўрганилиб, қонунчилик талабларидан келиб чиққан ҳолда зарур чоралар белгиланди.
Қўшимча ўрганиш талаб этадиган мурожаатлар бўйича фуқароларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилиб, уларнинг ижроси алоҳида назоратга олинди.
Фуқаролар мурожаатларини ўз вақтида кўриб чиқиш ва муаммоларига тезкор амалий ечим топишга қаратилган бундай сайёр қабуллар ҳудудларда давом этмоқда.
Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати



