Маҳалларда вояга етмаганлар ўртасида ноқонуний диний таълим ва ёт ғоялар таъсирининг олдини олиш бўйича амалга оширилган ишлар муҳокама қилинди
2026-08-15 14:35:00 / Янгиликлар

Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати томонидан вояга етмаганлар ўртасида ноқонуний диний таълим ва турли ёт ғоялар таъсирининг олдини олишга қаратилган профилактик ишлар муҳокама қилинди.
Муҳокама давомида маҳаллаларда вояга етмаганлар билан ишлаш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, таълим-тарбиясига алоҳида эътибор қаратиш ҳамда турли салбий таъсирларга тушиб қолишининг олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилинди.
Шунингдек, вояга етмаганларнинг ноқонуний диний таълим олиш ҳолатларига жалб этилишининг олдини олиш, уларнинг ота-оналари билан профилактик тушунтириш ишларини олиб бориш, оиладаги ижтимоий-маънавий муҳитни ўрганиш ва мавжуд муаммоларни манзилли ҳал этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Айниқса, вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқий ва диний саводхонликни ошириш, уларда соғлом дунёқараш ва мустақил фикрлаш кўникмаларини шакллантириш, ёшларни таълим, спорт, маданият ва бошқа фойдали машғулотларга кенг жалб этиш орқали салбий таъсирларнинг олдини олиш зарурлиги қайд этилди.
ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Ахборот хизмати



