Жиззах вилояти ИИБ ҳамда вилоят прокуратураси раҳбарияти Фориш туманидаги Экобозорда бўлиб, харидорлар ҳамда сотувчилар учун яратилган шароитларни ўргандилар
2026-08-14 20:30:00 / Янгиликлар

Мазкур жараёнда бозорда амалга оширилган ишлар, яратилган қулайликлар ва келгусида бажарилиши режалаштирилган вазифалар юзасидан туман мутасаддилари томонидан ахборот берилди.
Ўрганиш жараёнида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини савдога чиқаришда санитария-гигиена талабларига риоя этиш, савдо ҳудудида тозалик ва озодаликни таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Масъулларга бозорда санитария ҳолатини доимий назорат қилиш, аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва аҳолига сифатли ҳамда қулай савдо муҳитини таъминлаш юзасидан тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.




