Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида фуқаролар мурожаатларини ўрганиш ва мавжуд муаммоларни қонуний тартибда ҳал этиш юзасидан сайёр қабул ўтказилди
2026-08-14 15:35:00 / Янгиликлар

Сирдарё вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи, полковник Фаррух Хайдаров томонидан фуқаролар мурожаатларини жойига чиққан ҳолда ўрганиш ва мавжуд муаммоларни қонуний тартибда ҳал этишга қаратилган навбатдаги сайёр қабул Гулистон шаҳридаги «Бўстон» маҳалла фуқаролар йиғинида ўтказилди.
Сайёр қабул давомида маҳалла аҳолиси ўзларини қийнаб келаётган масалалар, таклиф ва ташаббуслари юзасидан вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғига бевосита мурожаат қилиш имконига эга бўлди.
Қабул жараёнида фуқаролардан йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, кредит мажбуриятлари, оилавий низоларни ҳал этишда амалий ёрдам кўрсатиш ҳамда экология билан боғлиқ масалалар юзасидан жами 6 та мурожаат қабул қилинди.
Мурожаатларнинг ҳар бири тегишли масъуллар иштирокида кўриб чиқилиб, ваколат доирасида ҳал этиш чоралари белгиланди. Қўшимча ўрганиш ва муайян муддат талаб этадиган масалалар юзасидан фуқароларга амалдаги қонунчилик талаблари асосида ҳуқуқий тушунтиришлар берилди ҳамда мурожаатларнинг ижроси назоратга олинди.
Фуқароларнинг мурожаатларини манзилли ўрганиш, уларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш ҳамда мавжуд муаммоларга ўз вақтида ечим топишга қаратилган бундай сайёр қабуллар ҳудудларда давом этмоқда.





