Навоий вилоятининг олис Зарафшон шаҳри, Томди ва Учқудуқ туманлари аҳолисининг мурожаатларини ўрганиш мақсадида оммавий сайёр қабул ташкил этилди
2026-08-12 11:55:00 / Янгиликлар

Фуқароларнинг мурожаатларини ўрганиш, уларни қийнаётган масалаларга ечим топиш мақсадида раҳбарлар томонидан мунтазам равишда учрашувлар ташкил этилиб келинмоқда. Хусусан, Навоий вилоятининг олис Зарафшон шаҳри Томди ва Учқудуқ туманларида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари раҳбарлари ҳамда ижтимоий соҳа вакиллари иштирокида оммавий сайёр қабул бўлиб ўтди. Вилоят ИИБ бошлиғи Азат Тасбаев ҳам йўналиши доирaсида фуқароларнинг мурожаатларини тинглади. Унда ҳудуд аҳолисининг ижтимоий-ҳуқуқий мавзудаги муаммолари ўрганилди.
Масъуллар томонидан ҳар бир мурожаат атрофлича ўрганилиб, аксариятига шу жойнинг ўзида ечим топилди. Айрим мурожаатлар юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилиб, уларни қайта ўрганиш мақсадида алоҳида назоратга олинди.
Бундай оммавий сайёр қабуллар фуқароларни қийнаб келаётган муаммоларни ўз вақтида ижобий ҳал этиш, уларнинг мурожаатларига амалий ечим топиш ҳамда эртанги кунга бўлган ишончини янада мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Навоий вилояти ИИБ ахборот хизмати


