Ҳимоя ордери ва тузатиш дастури: муаммодан ечимга
2026-08-12 10:15:00 / Янгиликлар

Оилада ва жамиятда хотин-қизлар осойишталигини таъминлаш — фақат жабрланувчини ҳимоя қилиш эмас, балки зўравонлик илдизини қуритишдир.
Олий судда хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга бағишланган давра суҳбатида хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик содир этган шахсларнинг хулқ-атворини ўзгартириш ҳамда уларни тузатиш дастуридан ўтказиш тартибини такомиллаштириш масаласи ушбу қизғин муҳокамаларнинг бош мавзусига айланди.
Тадбирда соҳа экспертлари ва судьялар иштирокида қуйидаги долзарб масалалар тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўрган хотин-қизлар ҳолатининг қонуний асослари, жабрланувчиларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва уларга ёрдам кўрсатиш тизими таҳлил ўрганилди.
Шунингдек, зўравонлик оқибатида хотин-қизларнинг руҳий ҳолатида юзага келадиган ўзгаришлар билан тизимли ишлаш масалалари, хотин-қизларга берилган ҳимоя ордерларининг амал қилиш муддатини узайтириш билан боғлиқ жиноят ишлари бўйича судлар томонидан кўриб чиқилаётган ишлар ва суд амалиётидаги кейслар муҳокама қилинди.
Тадбир якунида хотин-қизлар хавфсизлигини таъминлаш, ҳимоя ордерини қўллаш ва суд амалиётини такомиллаштиришнинг долзарб масалалари юзасидан қизғин баҳс-мунозаралар ҳамда конструктив савол-жавоблар ўтказилди. Ўзаро фикр алмашинувлар асосида соҳадаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш ва суд амалиётини такомиллаштиришга қаратилган муҳим таклиф ҳамда тавсиялар билдирилди.









