Наманганда Республика идоралараро мувофиқлаштирувчи штабининг сайёр йиғилиши ўтказилди
2026-08-12 10:10:00 / Янгиликлар

Президентнинг 2026 йил 5 январдаги ПҚ-1 ва ПҚ-2-сонли қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Б.Валиев раҳбарлигида Республика идоралараро мувофиқлаштирувчи штабининг Наманган вилоятида сайёр йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда штаб ва ишчи гуруҳ аъзолари, мутасадди идора ва ташкилотлар раҳбарлари иштирок этиб, тасдиқланган «йўл хариталари» ижроси, ҳисобот кўрсаткичларининг ҳаққонийлиги, маҳаллаларда хавфсиз муҳитни таъминлаш ҳамда жиноятчиликнинг барвақт профилактикаси самарадорлигини ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, Наманган шаҳридаги 38-сонли умумтаълим мактабида жорий этилган «AI-Psixolog» сунъий интеллект платформаси имкониятлари ўрганилиб, уни вилоятдаги барча умумтаълим мактабларида жорий этиш юзасидан кўрсатмалар берилди.
Ўқувчи қизлар ўртасида эрта турмуш, эрта туғруқ ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган «Дилдош устозлар» лойиҳаси доирасида давра суҳбати ўтказилди.
«Ёшлар маркази»да эса «1 ой – 4 маҳалла» лойиҳаси тақдим қилиниб, ёшлар билан манзилли ишлаш, уларнинг бандлигини таъминлаш ва бўш вақтини мазмунли ташкил этиш масалалари кўриб чиқилди.
Республика идоралараро мувофиқлаштирувчи штабининг Наманган вилоятидаги ўрганишлари давом этмоқда.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати









