Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси раҳбарияти томонидан ҳудудларда байрамга тайёргарлик жараёнлари ўрганилмоқда
2026-08-12 09:55:00 / Янгиликлар

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи бошчилигида жойларда Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллик байрам тадбирларига тайёргарлик кўриш ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлаш ҳолати ўрганилмоқда. Дастлабки ўрганишлар Бухоро туманида олиб борилиб, туманнинг Марказий ўйингоҳида байрамга тайёргарлик ҳолати танқидий кўздан кечирилди. Ҳудудда ободонлаштириш ишларини амалга ошириш, хавфсизлик масаласи таъминлаш ва мустақиллик байрамини акс эттирувчи пешлавҳа ўрнатиш бўйича масъулларга аниқ вазифалар белгилаб берилди.
Ўрганиш ишлари Вобкент туманида давом эттирилиб, у ерда туман ҳокими ва барча мутасадди ташкилот раҳбарлари иштирокида Марказий ўйингоҳда махсус йиғилиш ўтказилди. Тадбирда байрамни кўтаринки руҳда ташкил этиш ва муносиб тайёргарлик кўриш, хавфсизликни тўлиқ таъминлаш юзасидан топшириқлар берилди. Ғиждувон туманида эса байрам тадбирлари Маданият марказида ўтказилиши режалаштирилган бўлиб, мазкур жараёнга тайёргарлик кўриш ишлари бўйича масъулларга батафсил тушунтиришлар ва кўрсатмалар берилди.









