Жиззах вилояти ИИБда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича вазифалар белгилаб олинди
2026-08-11 15:00:00 / Янгиликлар

Жиззах вилояти ИИБ бошлиғи раҳбарлигида кенгайтирилган йиғилиш ўтказилди. Йиғилишда «Хавфсиз ва соғлом юрт» ойлиги доирасида амалга оширилаётган ишлар, жиноятчиликнинг олдини олиш ва унга қарши курашиш, маҳаллаларда хавфсиз муҳитни таъминлаш ҳамда жамоат осойишталигини сақлаш борасидаги чора-тадбирлар муҳокама қилинди.
Кун тартибидаги масалалар юзасидан масъул раҳбарларнинг ахборотлари эшитилиб, фаолиятда аниқланган камчиликларни бартараф этиш, белгиланган вазифалар ижросини кучайтириш юзасидан тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.
Йиғилиш якунида жамоат тартибини сақлаш, криминоген вазиятни барқарор сақлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва аҳоли хавфсизлигини таъминлашга қаратилган аниқ вазифалар белгилаб олинди. Ушбу топшириқларнинг ижроси масъул раҳбарларга юклатилди.
Жиззах вилояти ИИБ Ахборот хизмати



