Криминология тадқиқот институти ҳузуридаги Экспертлар комиссияси навбатдаги йиғилишини ўтказди
2026-08-11 14:20:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Криминология тадқиқот институти ҳузуридаги Экспертлар комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилиш давомида криминология соҳасига оид қатор муҳим масалалар муҳокама қилинди.
Жумладан:
- маҳаллаларда криминологик методикаларни тажриба-синовдан ўтказиш тартибини белгилашга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси;
- норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини криминологик экспертизадан ўтказиш тартибини такомиллаштириш масалалари;
- Тошкент вилоятида жиноятчиликни тадқиқ қилиш бўйича илмий-амалий тадқиқот ҳисоботи;
- ёшлар ўртасида жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш методикаси;
- Бухоро вилоятидаги фирибгарлик жиноятини тадқиқ қилиш бўйича илмий-амалий тадқиқот лойиҳаси ҳисоботи;
- одам савдоси жиноятини тадқиқ қилиш бўйича илмий-амалий тадқиқот натижалари кўриб чиқилди.
Муҳокамалар давомида тақдим этилган илмий-амалий тадқиқотлар, методикалар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳалари юзасидан экспертлар томонидан тегишли фикр ва таклифлар билдирилди. Йиғилиш якунида кўриб чиқилган масалалар юзасидан илмий-амалий тадқиқотларни янада такомиллаштириш бўйича тавсиялар белгиланди.
Ўзбекистон Республикаси Криминология тадқиқот институти



