Хотин-қизларнинг маънавий салоҳияти ва психологик барқарорлигини мустаҳкамлашга қаратилган тадбир ўтказилди
2026-08-11 12:25:00 / Янгиликлар

Андижон вилояти ИИБ тизимида хизмат қилаётган хотин-қизлар иштирокида оилавий муносабатлар, соғлом турмуш тарзи ва маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлашга бағишланган давра суҳбати ҳамда «Стрессларни олдини олиш ва руҳий барқарорлик» мавзусида психологик тренинг машғулотлари ташкил этилди.
Тадбир давомида мутахассис томонидан оилада соғлом психологик муҳитни шакллантириш, ўзаро ҳурмат ва ишончни мустаҳкамлаш, стрессни бошқариш, касбий фаолият билан оилавий ҳаёт ўртасидаги мувозанатни сақлаш каби муҳим масалалар юзасидан иштирокчиларга амалий тавсиялар берилди.
Шунингдек, психологик тренинглар орқали хотин-қизларнинг руҳий барқарорлигини мустаҳкамлаш, жамоада соғлом муҳитни таъминлаш ва хизмат самарадорлигини оширишга қаратилган интерактив машғулотлар ўтказилди.
Бундай тадбирлар ходимларнинг маънавий-психологик ҳолатини мустаҳкамлаш, оилавий фаровонликни таъминлаш ҳамда хизмат фаолиятида юксак натижаларга эришишга хизмат қилади.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати



