Хизмат шароитларини яхшилаш — эътибор марказида
2026-08-11 11:25:00 / Янгиликлар

Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи, полковник Абдувоҳид Исмоилов вилоят ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Патруль-пост хизмати батальони биносида олиб борилаётган капитал таъмирлаш ишлари билан яқиндан танишди.
Ўрганиш давомида бинодаги таъмирлаш ишларининг бориши, хоналарнинг замонавий талаблар асосида жиҳозланиши ҳамда ходимлар учун қулай иш муҳитини шакллантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Вилоят ИИБ бошлиғи таъмирлаш ишларининг сифатли ва белгиланган муддатларда бажарилиши, қурилиш меъёрларига қатъий риоя этилиши юзасидан масъулларга тегишли кўрсатма ва топшириқларни берди.
Қашқадарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати



