Жиззах вилоятидаги деҳқон бозорлари фаолияти ва санитария ҳолати ўрганилди
2026-08-11 10:40:00 / Янгиликлар

Жиззах вилояти ИИБ бошлиғи ва вилоят прокурори Даштобод ҳамда Дўстлик тумани деҳқон бозорлари фаолияти билан танишиб, савдо жараёнларини самарали ташкил этиш, санитария ва ободонлаштириш ҳолатини яхшилаш, инфратузилма ҳамда муҳандислик-коммуникация тармоқларини такомиллаштириш, харидорлар учун қулай шароитларни кенгайтириш масалаларини ўргандилар.
Туман мутасаддилари ва тадбиркорлар билан мулоқотлар давомида мавжуд муаммолар, тадбиркорларнинг таклиф ва мурожаатлари муҳокама қилиниб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш ҳамда белгиланган вазифаларни сифатли бажариш юзасидан масъулларга тегишли топшириқлар берилди.
Жиззах вилояти ИИБ Ахборот хизмати



