Навоий вилояти ИИБда «Хавфсиз ва соғлом юрт» тезкор-профилактик тадбирлари доирасида амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилинди
2026-08-09 13:10:00 / Янгиликлар

Навоий вилояти ИИБ бошлиғи, унинг ўринбосарлари ҳамда соҳавий хизмат раҳбарлари иштирокида «Хавфсиз ва соғлом юрт» тезкор-профилактик тадбирлари доирасида амалга оширилган ишлар танқидий-таҳлилий муҳокама қилинди. Йиғилишда ИИВ Эксперт-криминалистика бош маркази бошлиғи, полковник Саидолим Нуриддинов ҳам иштирок этиб, тадбирлар давомида эришилган натижалар, мавжуд муаммолар ва уларнинг ечими юзасидан фикр-мулоҳазаларини билдирди.
Таҳлил жараёнида айрим йўналишларда йўл қўйилган камчиликларга алоҳида эътибор қаратилиб, уларни бартараф этиш, профилактик ишларни самарали ташкил этиш, хизмат фаолиятида қонунчилик талабларига қатъий риоя қилиш юзасидан масъулларга тегишли йўл-йўриқ ва кўрсатмалар берилди. Шунингдек, белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, натижадорликни ошириш ҳамда ҳудудларда хавфсиз ва соғлом муҳитни яратиш борасида масъул раҳбарларга аниқ вазифалар юклатилди.
Муҳокама якунида ҳар бир йўналиш бўйича белгиланган чора-тадбирларни сифатли ва ўз вақтида амалга ошириш ҳамда профилактик ишларни янада кучайтириш бўйича топшириқлар берилди.
Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати



