Суд тизими ходимлари билан кибержиноятларни олдини олиш борасида амалий семинар ўтказилди
2026-08-08 14:05:00 / Янгиликлар

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида ИИВ Кибержиноятларга қарши курашиш департаменти раҳбарияти иштирокида «Кибержиноятлар ва банк карталари билан боғлиқ фирибгарликларнинг олдини олиш» мавзусида амалий семинар бўлиб ўтди.
Тадбирда Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди ва пойтахтнинг барча туман судялари, суд аппарати ходимлари ҳамда тизим мутахассислари иштирок этди.
Семинар иштирокчиларнинг кибергигиена ва ахборот хавфсизлиги бўйича билимларини оширишга қаратилди.
Тадбирда интернет ва ижтимоий тармоқларда учраётган сўнгги фирибгарлик схемалари ва уларнинг ҳуқуқий оқибатлари, банк пластик карталаридан маблағларни ноқонуний ўзлаштириш ва сохта ҳаволалар (фишинг) орқали шахсий маълумотларни ўғирлаш ҳолатларининг таҳлили, Суд ходимлари ва фуқароларнинг рақамли хавфсизлигини таъминлаш, заифликларни аниқлаш ҳамда рақамли гигиена қоидаларига қатъий риоя этиш масалалари юзасидан тавсия ва тушунчалар берилди.
Учрашув якунида Департамент раҳбарияти ва мутахассислари томонидан иштирокчиларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоб берилди ҳамда кибержиноятчиликка қарши курашиш ва ҳамкорликни янада кучайтириш бўйича чора-тадбирлар белгиланди.



