Андижон вилояти ИИБ бошлиғи кубоги учун шахмат мусобақаси ўтказилди
2026-08-07 12:30:00 / Янгиликлар

Давлатимиз раҳбарининг «Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ҳамда Ички ишлар вазирининг тегишли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида Андижон вилояти ички ишлар органларининг таркибий тузилмалари ва ҳудудий бўлинмалари ходимлари ўртасида спортнинг «Шахмат» тури бўйича Андижон вилояти ИИБ бошлиғи кубоги мусобақаси юқори савияда ўтказилди.
Мазкур мусобақада вилоят ички ишлар органларининг таркибий тузилмалари ва ҳудудий бўлинмаларидан жами 30 нафар ходим иштирок этиб, ўзаро муросасиз ва қизғин баҳсларда интеллектуал салоҳият ҳамда маҳоратларини намоён этдилар.
Мусобақа якунларига кўра, 3-ўрин лейтенант Асилбек Шералиев, 2-ўрин майор Мансурбек Азизов ҳамда фахрли 1-ўрин майор Фаррухбек Қаҳрамоновларга насиб этди.
Мусобақа ғолиби ва совриндорлари Андижон вилояти ички ишлар бошқармаси раҳбарияти томонидан диплом, медаль ҳамда эсдалик совғалари билан топширилди.
Шунингдек, мусобақада фаол ва намунали иштироки учун лейтенант Маматумар Қосимов пул мукофоти билан тақдирланди.
Бундай мусобақалар ички ишлар органлари ходимлари ўртасида шахмат спорт турини янада оммалаштириш, уларнинг интеллектуал салоҳияти, мантиқий фикрлаши шунингдек, хизмат фаолиятидаги самарадорликни оширишга хизмат қилади.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати



