ИИВ Қоровул қўшинлари қўмондонлигида Кибержиноятчиликка қарши кураш юзасидан муҳим профилактик тадбир ўтказилди
2026-08-06 13:55:00 / Янгиликлар

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Киберхавфсизлик департаменти ва Ўзбекистон Республикаси ДХХ раҳбарияти, Марказий студиядан қўмондонлик масъуллари ҳамда жойлардаги ҳарбий қисм ва бўлинмалар шахсий таркиби иштирок этишди.
Тадбирда ИИВ Киберхавфсизлик департаменти масъули томонидан бугунги кунда кибержиноятчиликка қарши кураш ва унинг келиб чиқиш сабаблари, бунга имкон бераётган омиллар ҳамда ушбу жиноятга қарши курашиш усуллари ҳақида атрофлича тўхталиб барча шахсий таркибга тушунчалар берилди.
Қўшин қўмондони Хасан Батиров қоровул қўшинлари шахсий таркиби ўртасида кибержиноятларни содир этилишига йўл қўймаслик ва унга қарши курашиш ҳамда ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларини кибержиноят қурбонига ёки иштирокчисига айланиб қолишларининг олдини олиш, шунингдек шахсий таркибнинг ҳуқуқий билимларини мустаҳкамлаш юзасидан қўмондонлик ва ҳарбий қисм мансабдор шахсларига аниқ вазифаларни белгилаб берди.





