Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Қўриқлаш хизматида кибержиноятларга қарши курашиш масалалари юзасидан йиғилиш ўтказилди
2026-08-05 11:00:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг фармойишига асосан, ИИВ Кибержиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғининг ўринбосари томонидан Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Қўриқлаш хизмати ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари, шунингдек шаҳар ва туман ИИБ бошлиқлари иштирокида кибержиноятларнинг олдини олишга бағишланган йиғилиш ўтказилди.
Йиғилиш давомида ҳудудларда кибержиноятларнинг профилактикасини кучайтириш, аҳоли ўртасида киберхавфсизлик маданиятини юксалтириш, интернет ва банк-молия соҳасидаги фирибгарликларнинг олдини олиш ҳамда соҳадаги мавжуд муаммолар ва уларнинг ечимлари муҳокама қилинди.
Шунингдек, ҳудудий бўлинмалар фаолияти самарадорлигини ошириш, профилактик тарғибот ишларини янада кенгайтириш ва идоралараро ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича тегишли вазифалар белгилаб берилди.
ИИВ Кибержиноятларга қарши курашиш департаменти



