Қорақалпоғистон Республикасида кибержиноятларга қарши курашиш бўйича малака ошириш ўқув семинарлари бошланди
2026-08-04 11:00:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг фармойишига асосан, ИИВ Кибержиноятларга қарши курашиш департаменти раҳбарияти томонидан Қорақалпоғистон Республикасидаги барча шаҳар ва туман ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари ҳамда ходимлари учун соҳавий билим ва амалий кўникмаларни оширишга қаратилган ўқув семинари ўтказилди.
Семинар давомида кибержиноятларни аниқлаш ва фош этиш, рақамли далиллар билан ишлаш, замонавий кибертаҳдидларга қарши курашиш усуллари ҳамда соҳадаги илғор тажрибалар юзасидан назарий ва амалий машғулотлар ташкил этилди.
Мазкур ўқув семинари ҳудудий бўлинмалар раҳбарлари ва ходимларининг касбий салоҳиятини янада ошириш, ягона ёндашувни шакллантириш ҳамда кибержиноятларга қарши курашиш самарадорлигини юксалтиришга хизмат қилади.





