«Оила маскани»да никоҳланувчилар, тадбиркорлар ва хотин-қизлар билан учрашув ўтказилди
2026-08-03 12:40:00 / Янгиликлар

Кармана туманининг «Азамат» МФЙдаги «Оила маскани»да никоҳланувчи ёшлар, маҳаллада фаолият юритаётган тадбиркорлар ҳамда эҳтиёжманд хотин-қизлар билан учрашув ташкил этилди.
Учрашувда оила мустаҳкамлигини таъминлаш, ёшларни мустақил ҳаётга тайёрлаш, хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантириш, уларнинг бандлиги ва даромад манбаларини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди. Тадбиркорлар ўз фаолияти, эришилаётган натижалар ва келгуси режалари ҳақида маълумот бердилар.
Шунингдек, «Оила маскани»да сайёр қабул ҳам ўтказилиб, эҳтиёжманд хотин-қизларнинг мурожаатлари тингланди. Мурожаатларда кўтарилган масалалар юзасидан масъулларга тегишли топшириқлар берилди. Учрашувда Бош вазир ўринбосари Д. Каттахонова иштирок этди.
Навоий вилояти Оила ва хотин-қизлар бошқармаси



