Фарғона вилоятида Республика идоралараро ишчи гуруҳи томонидан ўрганишлар бошланди
2026-07-29 09:15:00 / Янгиликлар

Хусусан, Қўқон шаҳрида Республика идоралараро ишчи гуруҳи раҳбарлари ва аъзолари ҳамда вилоят ишчи гуруҳи иштирокида йиғилиш ўтказилди.
Унда Президентимизнинг 2026 йил 5 январда қабул қилинган 1 ва 2-сон қарорлари ижроси юзасидан амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди.
Тадбир давомида вилоятнинг 19 та туман ва шаҳрига Республика ишчи гуруҳи аъзолари ҳамда Бош прокуратура ходимларидан масъуллар бириктирилди.
Уларга сўнгги 6 ой давомида амалга оширилган ишлар, йўл қўйилган камчиликларни йўналишлар ва хизматлар кесимида ўрганиш, таҳлил қилиш ҳамда аниқланган муаммолар юзасидан тегишли таклифлар ишлаб чиқиш бўйича зарур топшириқлар берилди.
Шунингдек, мутасадди раҳбарларнинг ахборотлари эшитилиб, ўрганишлар давомида алоҳида эътибор қаратилиши лозим бўлган устувор масалалар юзасидан масъуллар ва ҳудудий раҳбарлар олдига аниқ вазифалар қўйилди.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати






