Сурхондарёда жиноятчиликка қарши курашиш, криминоген вазиятни янада яхшилаш борасидаги ишлар танқидий таҳлил қилинмоқда
2026-07-27 10:00:00 / Янгиликлар

Сурхондарё вилоятида аҳоли тинчлиги ва осойишталигини таъминлаш, жиноятчилик ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, ҳар бир маҳаллада хавфсиз муҳитни шакллантиришга қаратилган манзилли ўрганишлар изчил давом этмоқда.
Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи, полковник Тимур Исмаилов бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан “Хавфсиз ва соғлом юрт“ кенг қамровли тезкор профилактик тадбири доирасида ҳудудларда ташкил этилган штаблар фаолияти, жиноятчиликнинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар ҳамда масъул раҳбарларнинг иш самарадорлиги танқидий таҳлил қилинмоқда.
Навбатдаги ўрганиш Термиз шаҳридаги сариқ тоифа сирасига киритилган “Ўзбекистон” маҳалласида давом эттирилди. Ҳудудда “Хавфсиз ва соғлом юрт“ кенг қамровли тезкор профилактик ойлиги доирасида жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар, криминоген вазият, жиноятларни жиловлаш, профилактик ишларнинг самарадорлиги жойига чиқилган ҳолда ўрганилди. Муаммолар атрофлича муҳокама қилиниб, ҳар бир ҳолат юзасидан аниқ чоралар белгилаб олинди.
Шунингдек, Термиз шаҳар Ички ишлар бошқармасида давом эттирилиб, бинонинг тозалиги, ҳудуднинг ободонлаштирилганлигига алоҳида эътибор қаратилди. Ички ишлар бўлимида ташкил этилган “Хавфсиз ва соғлом юрт“ тезкор штаби фаолияти билан яқиндан танишилиб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан масъулларга тегишли топшириқлар берилди.
Кун якунида, Термиз шаҳар Ички ишлар бошқармаси студияси орқали вилоят ИИБ бошлиғи раҳбарлигида вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосарлари, соҳавий хизмат раҳбарлари, штаб аъзолари ҳамда барча шаҳар ва туман ички ишлар органлари раҳбарлари иштирокида видеоконференцалоқа шаклида йиғилиш ўтказилди.
Йиғилишда “Хавфсиз ва соғлом юрт“ штаби фаолияти танқидий таҳлил қилиниб, ҳудудларни жиноятдан холи ҳудудга айлантириш, рақамлаштириш ишларини жадаллаштириш, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, пробация ва ижтимоий профилактика тизимини такомиллаштириш, кибержиноятларга қарши курашиш, видеокузатув тизимларини кенгайтириш, хонадон ҳамда объектларни Қўриқлаш хизматига жалб этиш, шунингдек, оилавий-маиший низолар ва жиноятларнинг барвақт олдини олишга қаратилган ишлар юзасидан масъулларнинг ҳисоботлари тингланди. Ҳар бир йўналиш бўйича иш самарадорлигини оширишга қаратилган аниқ вазифалар белгилаб берилди.
Сурхондарё вилоятида аҳоли тинчлиги ва хавфсизлигини таъминлаш, жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш ҳамда ҳар бир маҳаллада соғлом ва хавфсиз муҳитни қарор топтиришга қаратилган манзилли ўрганишлар барча шаҳар ва туманларда изчил давом этмоқда.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати









