«Аёллар ва болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда уларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолатларининг олдини олиш бўйича қўшма умумлаштириш йиғилиши» бўлиб ўтди
2026-07-25 09:00:00 / Янгиликлар

Тадбирда ИИВ, Бош прокуратура, Олий суд, Болалар омбудсмани, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги масъуллари ҳамда тегишли идоралар, ННТ вакиллари ва жамоатчилик фаоллари иштирок этдилар.
Мулоқот давомида аёллар ва болаларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликнинг олдини олиш ҳамда эрта никоҳ ҳолатларига йўл қўймаслик, мазкур йўналишда мутасаддилар кўраётган чораларнинг самараси ва таъсирчанлигини ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, идоралараро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, аҳоли хабардорлигини ошириш, соҳада мавжуд муаммоларни аниқлаш ҳамда ҳал этиш юзасидан фикр алмашилди.
Йиғилиш якунида аёллар ва болалар ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилиш, бу йўналишда профилактик иш самарадорлигини янада ошириш ҳамда идоралараро ҳамкорликни изчил давом эттиришга келишилди.



