Наманган вилояти ИИБга қарашли муассасаларда яратилган шарт-шароитлар ва хавфсизлик чоралари ўрганилди
2026-07-25 09:00:00 / Янгиликлар

Наманган вилояти ИИБ раҳбарияти томонидан шаҳар ва туманлардаги ички ишлар органлари ҳамда тизимга қарашли муассасаларда яратилган хизмат шароитлари, мавжуд имкониятлар ва хавфсизлик чора-тадбирларининг ҳолати мунтазам ўрганиб борилмоқда.
Жумладан, бошқарма бошлиғи Давлатобод туманидаги вақтинча сақлаш ҳибсхонаси ҳамда Янги Наманган туманидаги махсус қабулхонада бўлиб, ходимлар учун яратилган хизмат шароитлари, муассасаларда сақланаётган шахсларнинг қонунчиликда белгиланган талаблар асосида сақланиши, уларнинг ҳуқуқлари таъминланиши, санитария-гигиена ҳолати, озиқ-овқат ва тиббий хизмат кўрсатиш жараёнлари, шунингдек, хавфсизлик чора-тадбирлари батафсил кўриб чиқилди.
Аниқланган камчиликларни қисқа муддатларда бартараф этиш юзасидан масъул раҳбарларга аниқ топшириқлар берилди.
Шунингдек, муассасаларда хизмат интизомини мустаҳкамлаш, ёнғин ва техник хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя этиш, сақланаётган шахслар хавфсизлигини ишончли таъминлаш ҳамда яратилган шарт-шароитларни янада яхшилаш бўйича тегишли вазифалар юклатилди.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати






