ИИВ Қоровул қўшинлари хотин-қизларни хизматга чорлайди
2026-07-24 10:30:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Қоровул қўшинлари бўш лавозимларни жамлаш мақсадида умумий ўрта, ўрта-махсус, профессионал ёки олий маълумотга эга бўлган хотин-қизларни оддий аскар ва сержантлар таркиби лавозимларига контракт бўйича ҳарбий хизматга қабул қилиш учун танлов эълон қилади.
ИИВ Қоровул қўшинлари хотин-қизларни оддий аскар ва сержантлар таркиби лавозимларига контракт бўйича ҳарбий хизматга қабул қилиш учун ўтказиладиган ҳарбий-касбий саралашда иштирок этишга таклиф этади.
Контракт бўйича ҳарбий хизматга кириш истагида бўлган хотин-қизлар 2026 йилнинг 10 август куни соат 08:00 дан 12:00 га қадар Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Амиробод кўчаси, 1-уй (Қоровул қўшинлари қўмондонлиги)га келиб мурожаат қилишлари сўралади.
Ҳарбий-касбий саралаш номзодни дастлабки ўрганиш, жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш, психологик ўрганиш, якуний суҳбат, тиббий кўрик, махсус текширув босқичларида ўтказилади.
Ҳарбий-касбий саралашда 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган, бўй параметри 165 сантиметрдан паст бўлмаган, умумий ўрта, ўрта-махсус, профессионал ёки олий маълумотга эга бўлган хотин-қизлар иштирок этишлари мумкин.
Ҳарбий-касбий саралашда иштирок этадиган хотин-қизлар ўзлари билан шахсини тасдиқловчи ҳужжат, тамомлаган таълим муассасаси дипломи (шаҳодатномаси) ҳамда спорт кийими олиб келишлари лозим.
ИИВ Қоровул қўшинлари
