ИИВ раҳбарияти томонидан Жиззах вилоятида “Хавфсиз ва соғлом юрт” ҳамда “Комплаенс ва маънавий маданият ойлиги” доирасида ўрганишлар ўтказилди
2026-07-21 22:00:00 / Янгиликлар

Вазир ўринбосари Р.Р.Мирзаев “Хавфсиз ва соғлом юрт”, шунингдек “Комплаенс ва маънавий маданият ойлиги” доирасида Жиззах вилоятида ўрганишларни амалга оширди.
Тадбир давомида, хизмат вақтида вафот этган марҳум ходимнинг хонадонига борилиб оила аъзоларидан хабар олиниб, ижтимоий кўмак кўрсатилди, шунингдек ёш ИИО ходимлари ва уларнинг оила аъзолари билан учрашув ўтказилди.
Бундан ташқари, Вояга етмаганларга ижтимоий ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш маркази, Реабилитация маркази, Ш.Рашидов туманида ИИО ходимлари учун қурилаётган уй жой бинолари ва вилоят ИИБдаги ситуацион марказга ташриф буюриб, мавжуд муаммолар билан танишди.
Якунида ИИВ Ишчи гуруҳи томонидан амалга оширилган ишлар, вилоят ИИБ ходимлари томонидан эришилган натижалар ва йўл қўйилган камчиликлар юзасидан танқидий йиғилиш ўтказилиб, хизмат йўналишида яхши натижаларга эришган ходимлар рағбатлантирилди.



