Бухоро вилояти ИИБ раҳбарияти томонидан Пешку туманида танқидий йиғилиш ўтказилди
2026-07-21 10:00:00 / Янгиликлар

Бухоро вилояти ИИБ бошлиғи раҳбарлигида республика миқёсида ўтказилаётган «Хавфсиз ва соғлом юрт» тезкор-профилактик тадбирлари ҳамда Ички ишлар вазири томонидан белгиланган вазифалар ижросига бағишланган танқидий видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилиш давомида, ойлик доирасида вилоят бўйича энг паст кўрсаткич қайд этиб келаётган Пешку тумани ИИБ фаолияти таҳлил қилиниб, туманда жиноятчиликни жиловлаш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш ва профилактика ишлари кескин танқид қилинди.
Ушбу салбий ҳолатларни тезкор бартараф этиш мақсадида, вилоят ИИБ раҳбарияти ва махсус ишчи гуруҳ томонидан Пешку туманига бевосита амалий ёрдам кўрсатилди.
Йиғилиш якунида вилоят ИИБ бошлиғи томонидан барча шаҳар ва туман бўлимлари раҳбарларига мавжуд камчиликларни зудлик билан бартараф этиш, ҳисоботлардаги ҳаққонийликни таъминлаш ҳамда ходимларнинг хизмат интизомини кучайтириш юзасидан қатъий кўрсатма ва топшириқлар берилди.
Бу каби ўрганишлар паст кўрсаткич қайд этилаётган барча шаҳар-туманларда давом эттирилади.
Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати









