Жиззах вилоятида «Хавфсиз ва соғлом юрт» тадбири доирасида амалга оширилган ишлар таҳлил қилинди
2026-07-20 11:55:00 / Янгиликлар

ИИВ раҳбарияти ҳузурида ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Жиззах вилояти ИИБ бошлиғи, генерал-майор Ғайрат Қодиров раҳбарлигида «Хавфсиз ва соғлом юрт» махсус профилактик тадбири доирасида амалга оширилган ишлар, камчиликлар юзасидан таҳлилий-танқидий муҳокама йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда вилоят ва шаҳар ИИБ раҳбарияти, соҳавий хизматлар масъуллари ҳамда шахсий таркиб иштирок этди.
Муҳокама давомида вилоят ҳудудидаги криминоген вазият, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш борасидаги ишлар таҳлил қилинди. Хусусан, тергов, пробация, профилактика, миграция, жамоат ва йўл ҳаракати хавфсизлиги ҳамда «102» хизмати фаолияти юзасидан натижалар тингланди.
Айрим соҳаларда аниқланган камчиликлар танқидий муҳокама қилиниб, бартараф этиш бўйича масъулларга аниқ топшириқлар берилди.
Йиғилиш якунида профилактик тадбирлар самарадорлигини ошириш, аҳоли мурожаатлари билан ишлашни яхшилаш ҳамда жамоат хавфсизлигини мустаҳкамлаш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.
Жиззах вилояти ИИБ Ахборот хизмати



