Андижон вилоятида “Хавфсиз ва соғлом юрт” ҳамда “Комплаенс ва маънавий маданият ойлиги” доирасида ўрганишлар ўтказилди
2026-07-18 11:45:00 / Янгиликлар

Вазир ўринбосари полковник Рустам Мирзаев “Хавфсиз ва соғлом юрт” , шунингдек “Комплаенс ва маънавий маданият ойлиги” доирасида Андижон вилоятида ўрганишларни амалга оширди.
Тадбир давомида, хизмат вақтида вафот этган марҳум ходимнинг хонадонига борилиб оила аъзоларидан хабар олиниб, ижтимоий кўмак кўрсатилди, шунингдек Ички ишлар органлари ходимларининг оила аъзолари билан учрашув ўтказилди.
Бундан ташқари, ички ишлар органларининг маъмурий биноларига ташриф буюриб, мавжуд муаммолар билан танишди.
Якунида ИИВ Ишчи гуруҳи томонидан амалга оширилган ишлар ҳамда 6 ойда эришилган натижалар ва йўл қўйилган камчиликлар юзасидан танқидий йиғилиш ўтказилиб, хизмат йўналишида яхши натижаларга эришган ходимлар рағбатлантирилди.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати




