Сурхондарё вилоятида маҳаллаларда жиноятчиликни жиловлаш ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди
2026-07-17 17:15:00 / Янгиликлар

Сурхондарё вилоятида ҳудудларни комплекс ривожлантириш, маҳаллаларда жиноятчиликни жиловлашга қаратилган устувор вазифалар юзасидан вилоят ҳокими раҳбарлигида видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Барча шаҳар ва туманлар студиялари видеоселектор орқали уланган мазкур йиғилишда ҳуқуқ-тартибот органлари, давлат идоралари ва ташкилотлари раҳбарлари ҳамда масъул идора ходимлари иштирок этди.
Йиғилиш давомида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, Президентимизнинг ПҚ-1- ва ПҚ-2- сонли қарорлари ижросини таъминлаш, аҳолини қийнаётган долзарб муаммоларни бартараф этиш масалалари танқидий-таҳлилий руҳда муҳокама қилиниб, масъулларнинг ҳисоботлари тингланди ҳамда йўл қўйилган камчиликлар юзасидан аниқ топшириқлар белгилаб берилди.
Йиғилиш давомида Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида алоҳида эътироф этилган Термиз шаҳар ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлимининг «Гулистон» маҳалла профилактика инспектори катта лейтенант Одил Жабборовнинг самарали фаолияти ҳам эътироф этилди.
Хусусан, кетма-кет уч йил давомида «қизил» тоифада бўлиб келган «Гулистон» маҳалласида олиб борилган якунларига кўра «яшил» тоифага олиб чиқилди.
Мазкур натижалар Президентимиз томонидан юксак баҳоланиб, маҳалла профилактика инспекторига муддатидан олдин «капитан» махсус унвони берилди.
Давлатимиз раҳбарининг ушбу юксак эътирофи бугунги йиғилишда тантанали равишда Сурхондарё вилояти ҳокими томонидан топширилди.
Мазкур эътироф маҳаллаларда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш, жиноятчиликнинг олдини олиш ҳамда халқ манфаатлари йўлида сидқидилдан хизмат қилаётган ички ишлар органлари ходимлари меҳнатига берилган юксак баҳо сифатида эътироф этилди.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати



