Фарғона вилоятида “Хавфсиз ва соғлом юрт” ҳамда “Комплаенс ва маънавий маданият ойлиги” доирасида ўрганишлар ўтказилди
2026-07-17 14:30:00 / Янгиликлар

Вазир ўринбосари полковник Рустам Мирзаев “Хавфсиз ва соғлом юрт”, шунингдек “Комплаенс ва маънавий маданият ойлиги” доирасида Фарғона вилоятида ўрганишларни амалга оширди.
Тадбир давомида, хизмат вақтида вафот этган марҳум ходимнинг хонадонига борилиб оила аъзоларидан хабар олинди, шунингдек Ички ишлар органларининг ёш ходимлари билан учрашув ўтказилди.
Бундан ташқари, 10-сон Тергов ҳибсхонаси, ТВБСО, Вақтинча сақлаш ҳибсхонаси, қизил маҳалла ҳисобланган Фарғона шаҳар “Маърифат” МФЙ ва “Кимёгар” оромгоҳига ташриф буюриб мавжуд муаммолар билан танишди.
Якунида ИИВ Ишчи гуруҳи томонидан амалга оширилган ишлар ҳамда 6 ойда эришилган натижалар ва йўл қўйилган камчиликлар юзасидан танқидий йиғилиш ўтказилиб, хизмат йўналишида яхши натижаларга эришган ходимлар рағбатлантирилди.



