Қорақалпоғистон Республикаси ИИВда “Хавфсиз ва соғлом юрт” тезкор-профилактик тадбири доирасида амалга оширилган ишлар муҳокама қилинди
2026-07-17 11:10:00 / Янгиликлар

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири полковник Бахтияр Торебеков раҳбарлигида республика ҳудудида ўтказилаётган “Хавфсиз ва соғлом юрт” тезкор-профилактик тадбири доирасида амалга оширилган ишлар ҳамда йўл қўйилган камчиликлар юзасидан танқидий-таҳлилий муҳокама йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилиш давомида тезкор-профилактик тадбирнинг бориши, жамоат хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг олдини олиш, қидирувдаги шахсларни аниқлаш, шунингдек, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар атрофлича таҳлил қилинди.
Шу билан бирга, айрим ҳудудларда хизмат фаолиятини ташкил этишда йўл қўйилган камчиликлар танқидий муҳокама қилиниб, уларни қисқа муддатларда бартараф этиш бўйича аниқ вазифалар белгилаб берилди.
Йиғилиш якунида шахсий таркибга профилактик тадбирларни янада самарали ташкил этиш, аҳоли билан манзилли ишлаш, хизмат интизоми ва ижро интизомини кучайтириш, ҳар бир мурожаат ва ҳуқуқбузарлик ҳолатига қонуний чора кўриш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати



