ИИВ раҳбарияти томонидан Наманган вилоятида хизмат фаолияти ўрганилди ва танқидий йиғилиш ўтказилди
2026-07-16 09:10:00 / Янгиликлар

Вазир ўринбосари Рустам Мирзаев “Хавфсиз ва соғлом юрт” , шунингдек “Комплаенс ва маънавий маданият ойлиги” доирасида Наманган вилоятида ўрганишларни амалга оширди.
Тадбир давомида, хизмат вақтида вафот этган марҳум ходимнинг хонадонига борилиб оила аъзоларидан хабар олинди, шунингдек Ички ишлар органларининг ёш ходимлари билан учрашув ўтказилди.
Бундан ташқари, 6-сон ЖИЭК ва Вояга етмаганларга ижтимоий ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказида бўлиб мавжуд муаммолар билан танишди.
Якунида ИИВ Ишчи гуруҳи томонидан амалга оширилган ишлар ҳамда 6 ойда эришилган натижалар ва йўл қўйилган камчиликлар юзасидан Вазирнинг биринчи ўринбосари генерал-майор Рустам Джураев билан танқидий йиғилиш ўтказилиб, хизмат йўналишида яхши натижаларга эришган ходимлар рағбатлантирилди.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати









