Жиззах вилояти ИИБда жорий йилнинг иккинчи чорагида амалга оширилган ишлар муҳокама қилинди
2026-07-14 20:20:00 / Янгиликлар

Жиззах вилояти ИИБда вилоят ИИО томонидан жорий йилнинг иккинчи чорагида жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар муҳокама қилинди.
Ички ишлар вазири ўринбосари раҳбарлигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида масъул раҳбарларнинг ҳисоботлари тингланиб, ҳудуддаги криминоген вазият, профилактик тадбирлар самарадорлиги, жамоат тартибини сақлаш ва йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш йўналишларидаги ишлар таҳлил этилди. Шу билан бирга амалга оширилган ижобий ишлар билан бир қаторда мавжуд камчиликлар ҳам танқидий кўриб чиқилиб, уларни бартараф этиш бўйича устувор вазифалар белгилаб берилди.
Йиғилиш якунида жамоат хавфсизлигини таъминлаш, фуқаролар осойишталигини мустаҳкамлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш самарадорлигини ошириш бўйича масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди.
Жиззах вилояти ИИБ Ахборот хизмати



