ИИВ Ўқув-дала марказида «Заковат» интеллектуал ўйини ўтказилди
2024-08-21 10:35:00 / Янгиликлар

ИИВ Ўқув-дала марказида ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, илм-фанга бўлган қизиқишини рағбатлантириш мақсадида «Заковат» интеллектуал ўйини ўтказилди.
Ёшлар иттифоқининг Академиядаги бошланғич ташкилоти ташаббуси билан ўтказилган интеллектуал ўйинда кундузги таълим 1-ўқув курсидан 34 та жамоа қатнашди.
Муросасиз баҳсларга бой ўтган билимдонлар баҳсида ҳар бир жамоа аъзолари ўз иқтидор ва интеллектуал салоҳиятларини намойиш этишга ҳаракат қилишди.
Мунозараларга бой ўйин якунида «Everest» жамоаси биринчи, «Маржон Pride» иккинчи, «Турон» жамоаси учинчи ўринни эгаллади.
ИИВ Академияси Ахборот хизмати




