Ёшларнинг бандлиги раҳбарлар назоратида: Навоий вилояти ИИБ раҳбарияти томонидан спорт объектлари ўрганилди
2026-07-14 11:10:00 / Янгиликлар

Ёшлар иштирокидаги жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида масъуллар Навоий шаҳридаги спорт мажмуаларини кўздан кечирди. Ўрганишлар давомида спорт иншоотларида яратилган шарт-шароитлар, тўгараклар фаолияти, мавжуд имкониятлар атрофлича таҳлил қилинди.
Шунингдек, спорт объектларининг имкониятларидан самарали фойдаланиш, мусобақа ва оммавий спорт тадбирларини мунтазам ташкил этиш орқали ёшларни соғлом турмуш тарзига кенг жалб этиш бўйича аниқ вазифалар белгилаб олинди.
Бу каби ўрганишлар ёшларнинг бандлигини таъминлаш, уларнинг иқтидори ва салоҳиятини юзага чиқариш ҳамда жамиятда ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишга хизмат қилади.
Навоий вилояти ИИБ ахборот хизмати



