Матбуот анжумани
2026-07-14 / Воқеалар тақвими
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан «Очиқлик ва халқ билан мулоқот — асосий мезон: Ички ишлар органлари фаолияти юзасидан жорий йилнинг биринчи ярим йиллиги бўйича таҳлилий ҳисобот» мавзусида матбуот анжумани ўтказиш режалаштирилган.
Матбуот анжуманида Вазир ўринбосари - Тергов департаменти раҳбари полковник Рамазон Ашропов бошчилигида соҳавий хизмат раҳбарлари иштирок этадилар.
Тадбир давомида «Хавфсиз ва соғлом юрт» кенг кўламли тезкор-профилактик тадбири иккинчи босқичининг дастлабки ўн кунлиги сарҳисоби тақдимот қилинади.
Ўтказиш вақти: 2026 йил 14 июль (сешанба), соат 10.00
Манзил: ИИВ Маданият саройи, Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Фидокор кўчаси, 5
Матбуот анжуманига барча ОАВ ва жамоатчилик вакиллари таклиф этилади.
