Тошкент шаҳар Бектемир туманида киберхавфсизликка бағишланган ўқув-семинари ўтказилди
2026-07-10 11:30:00 / Янгиликлар

Бектемир тумани ҳокимлигида туман ҳокими ҳамда Ички ишлар вазирлиги Кибержиноятларга қарши курашиш департаменти раҳбарияти ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда бугунги кунда тури ва усуллари кундан-кунга кўпайиб, мураккаблашиб бораётган кибержиноятлар, онлайн фирибгарлик ва банк карталаридан пул ўғирлаш ҳолатларининг олдини олиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.
Туман аҳолисини рақамли таҳдидлардан асраш бўйича ўзаро ҳамкорлик режалари белгилаб олинди.
Муҳокамалардан сўнг, туман ҳокимлигида барча корхона, идора ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда масъул ходимлари иштирокида кенг қамровли ўқув-семинари ташкил этилди.
Семинар давомида иштирокчиларга:
Замонавий киберфирибгарлар фойдаланаётган янги усуллар;
Сохта (фишинг) ҳаволалар орқали алданиб қолмаслик қоидалари;
Ташкилотлар ва фуқароларнинг шахсий маълумотлари хавфсизлигини таъминланиши бўйича зарур тавсиялар берилди.
ИИВ Кибержиноятларга қарши курашиш департаменти Ахборот хизмати



