Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари бошчилигида Бухоро вилояти ИИБда жорий йилнинг 6 ойлик якунларига бағишланган муҳокама йиғилиши ўтказилди
2026-07-09 19:55:00 / Янгиликлар

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармасида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари, генерал майор Ботир Қудратхўжаев раҳбарлигида жорий йилнинг 6 ойи якунларига бағишланган муҳокама йиғилиши бўлиб ўтди.
Видеоселектор тарзида ўтказилган тадбирда вилоят ИИБ раҳбарияти, соҳавий хизматлар раҳбарлари, барча шаҳар ва туман ички ишлар органлари бошлиқлари ҳамда шахсий таркиб иштирок этди.
Йиғилиш кун тартибидан 2026 йилнинг биринчи ярмида вилоят ҳудудида жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, жамоат хавфсизлигини ишончли таъминлаш ҳамда фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш йўналишида амалга оширилган ишлар таҳлили ўрин олди.
Муҳокамалар давомида хизмат фаолиятида эришилган ижобий натижалар, «Хавфсиз ва соғлом юрт» тадбирлари доирасида амалга оширилаётган ишлар қайд этилиб, йўл қўйилган камчиликлар танқидий кўриб чиқилди. Йиғилиш якунида эса келгусида криминоген вазиятни янада барқарорлаштириш, ходимлар масъулиятини ошириш ва жамоат тартибини сақлаш самарадорлигини кучайтириш юзасидан масъулларга аниқ ҳамда кечиктириб бўлмайдиган вазифалар белгилаб олинди.









