Навоий вилояти ИИБда “Хавфсиз ва соғлом юрт“ кенг қамровли тезкор-профилактик ойлиги доирасида амалга оширилган ишлар муҳокама қилинди
2026-07-09 15:19:00 / Янгиликлар

Навоий вилояти ИИБ бошлиғи, полковник Азат Тасбаев раислигида ўринбосарлар, соҳавий хизматлар раҳбарлари ҳамда шаҳар ва туман ички ишлар бўлимлари бошлиқлари иштирокида “Хавфсиз ва соғлом юрт“ кенг қамровли тезкор-профилактик ойлиги доирасида амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар юзасидан йиғилиш ўтказилди.
Йиғилишда ойлик доирасида жамоат хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг олдини олиш, профилактик чора-тадбирлар самарадорлигини ошириш, аҳоли билан манзилли ишлаш ҳамда соҳавий хизматларнинг фаолияти муҳокама этилиб, натижалари таҳлил қилинди. Сўнг масъуллар вилоятда “Хавфсиз ва соғлом юрт“ кенг қамровли тезкор-профилактик ойлигида ташкил этилган штаб фаолияти билан танишди. Штабда амалга оширилаётган ишлар танқидий-таҳлилий асосда кўриб чиқилиб, белгиланган вазифаларнинг ўз вақтида ва сифатли ижросини таъминлаш, мавжуд камчиликларни бартараф этиш ҳамда профилактик тадбирлар самарадорлигини янада ошириш юзасидан аниқ вазифа ва топшириқлар берилди.
Бу каби муҳокамалар жойларда амалга оширилаётган профилактик тадбирлар самарадорлигини ошириш, мавжуд муаммо ва камчиликларни ўз вақтида бартараф этиш, шунингдек, масъул раҳбарлар ва ходимларнинг шахсий масъулиятини янада кучайтиришга хизмат қилиши шубҳасиз.
Навоий вилояти ИИБ ахборот хизмати





