Ички ишлар вазирлиги Қоровул қўшинларида бўш шифокорлик лавозимларини жамлаш мақсадида контракт бўйича ҳарбий хизматга қабул қилиш учун танлов эълон қилади
2026-07-08 10:00:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Қоровул қўшинларида бўш шифокорлик лавозимларини жамлаш мақсадида контракт бўйича ҳарбий хизматга қабул қилиш учун танлов эълон қилади.
25 нафар «Умумий амалиёт шифокори» лавозимларига тиббиёт олийгоҳларини тамомлаган олий маълумотга эга ва ҳарбий хизматни ўтаган ёки захирадаги офицер унвонидаги (тиббиёт коллежини тамомлаган ўрта-махсус маълумотли фуқаролар бундан мустасно) 30 ёшгача бўлган, бўй кўрсаткичи 165 смдан паст бўлмаган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини офицерлик лавозимларига контракт бўйича ҳарбий хизматга қабул қилиш учун ўтказиладиган саралаш тадбирларида иштирок этишга таклиф этамиз.
Контракт бўйича ҳарбий хизматга кириш истагида бўлган ҳамда юқоридаги талабларга мос келадиган фуқаролар Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Амиробод кўчаси, 1-уй (Қоровул қўшинлари қўмондонлиги)га 2026 йилнинг 10 август куни 8:00дан 12:00га қадар келиб мурожаат қилишлари сўралади.
Ҳарбий-касбий саралашда иштирок этадиган фуқаролар ўзлари билан шахсини тасдиқловчи ҳужжат, маълумоти бўйича диплом, ҳарбий гувоҳномаси ёки захирадаги офицер гувоҳномасини олиб келиши лозим.
Изоҳ: Саралашда иштирок этиш учун фақат юқорида кўрсатилган талабларга мос келадиган олий маълумотли фуқаролар мурожаат этишлари сўралади.
ИИВ Қоровул қўшинлари қўмондонлиги Ахборот гуруҳи
