Наманган вилояти ИИБ бошлиғи раҳбарлигидаги ишчи гуруҳнинг комплекс ўрганиш ишлари Учқўрғон туманида давом этди
2026-07-08 10:00:00 / Янгиликлар

Наманган вилоятида жамоат хавфсизлигини мустаҳкамлаш, криминоген вазиятни барқарор сақлаш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш, шунингдек, вилоятдаги 33 та «қизил» тоифадаги маҳаллада вазиятни тубдан яхшилаб, уларни босқичма-босқич «яшил» тоифага ўтказиш мақсадида амалга оширилаётган ишлар доимий назоратга олиниб, вилоят ИИБ ишчи гуруҳ томонидан ҳудудларда комплекс ўрганиш ишлари изчил давом эттирилмоқда.
Ўрганишлар доирасида дастлаб Учқўрғон тумани ИИБнинг хизмат фаолияти ҳамда «Хавфсиз ва соғлом юрт» кенг қамровли профилактик тадбирининг иккинчи босқичида эришилган натижалар батафсил таҳлил қилинди.
Хизмат йўналишлари кесимида эришилган натижалар ва йўл қўйилган камчиликлар муҳокама қилиниб, профилактик ишлар самарадорлигини янада ошириш юзасидан масъулларга аниқ вазифалар белгиланди.
Шунингдек, ишчи гуруҳ тумандаги «Улуғбек» ва «Тегирмон» маҳаллаларида бўлиб, маҳалла еттилиги фаолияти, профилактика инспекторининг хизматни ташкил этиш ҳолати, аҳоли билан ишлаш сифати ҳамда ҳудуддаги криминоген вазиятни ўрганди.
Маҳаллаларда амалга оширилаётган профилактик тадбирларнинг натижадорлиги жойида таҳлил қилиниб, мавжуд муаммолар ва уларнинг ечимлари муҳокама этилди.
Ўрганиш якунлари бўйича аниқланган камчиликларни бартараф этиш, хизмат самарадорлигини ошириш, «қизил» тоифадаги маҳаллаларда манзилли профилактик ишларни кучайтириш, уларни қисқа муддатларда «яшил» тоифага олиб чиқиш ҳамда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш юзасидан масъулларга аниқ топшириқлар берилди.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати






