Қорақалпоғистонда эксперт-криминалистика ходимлари учун ўқув-амалий машғулотлар ўтказилди
2026-07-07 12:15:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2025 йил 7 мартдаги 90-сон фармойиши асосида ҳудудларда ўтказилган инспекторлик текшируви давомида берилган топшириқлар ҳамда ИИВ Эксперт-криминалистика бош маркази бошлиғининг режа-топшириғи ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлик эксперт-криминалистика бош маркази томонидан бир қатор амалий ва ташкилий тадбирлар амалга оширилмоқда. Хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар органлари Эксперт-криминалистика бўлинмалари ходимларининг ҳуқуқий ва касбий малакасини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг “Суд-экспертлик фаолияти тўғрисида” 11.06.2026 йилдаги ЎРҚ–1152-сон, шунингдек, “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ёки уларнинг аналоглари ва кучли таъсир қилувчи моддаларнинг қонунга хилоф муомаласи учун жавобгарликни такомиллаштиришга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида” 11.06.2026 йилдаги ЎРҚ–1151-сон Қонунларининг мазмун-моҳияти ва уларнинг аҳамияти юзасидан ўқув-амалий машғулотлари ташкил этилиб, белгиланган ташкилий-ҳуқуқий меъёрлар барча ходимларга етказилди. Шу билан бирга, ходимларнинг криминалистик экспертиза йўналишлари бўйича касбий билим ва амалий кўникмалари такомиллаштирилиб, тегишли криминалистик экспертиза турлари бўйича мустақил экспертиза ўтказиш ҳуқуқини берувчи гувоҳномалар топширилди.
ИИВ Эксперт-криминалистика бош маркази




